Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ишсизларни қайта тайёрлаш (қайта ўқитиш) асослари:

  • мавжуд касбига ва малака даражасига мос келадиган мақбул иш таклиф қилинмаса;
  • меҳнат бозори талабларига мувофиқ ўз касбини ўзгартириш истаги бўлса;
  • аввалги малакаси бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.

Қайта тайёрлашнинг муддати ўз базасида ўқитилаётганларнинг касбий даражасини, ишлаб чиқариш тажрибасини, эгалланаётган касблар мураккаблигининг талаб қилинаётган касбий билим ҳажмига ва тегишли ўқув дастурларининг мазмунига нисбатан мутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат органларининг ўқув марказлари корхоналарнинг ўқув бўлинмалари билан ўзаро келишиб белгиланади.

Қайта тайёрлашнинг босқичлари
  • ўқитишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
  • ўқитиш ўрнини аниқлаш;
  • ўқитиш ва ишга жойлаштириш юзасидан шартномалар тузиш;
  • ўқув гуруҳларини бутлаш ва касбга тайёрлашга йўллаш;
  • касбий таълим жараёни;
  • касбий таълим жараёнини назорат қилиш;
  • касбий тайёргарликдан ўтган шахсларни аттестация қилиш;
  • касбий таълимга доир ишларни ҳисобга олиш ва статистик ҳисобот.

Chat