Ҳуқуқий ахборот портали

Тиббий кўрик ташкилотга хизмат кўрсатувчи тиббий муассаса томонидан томонидан ўтказилади.

Қуйидагилар ишга кираётганда дастлаб ва кейинчалик иш давомида тиббий кўрикдан ўтадилар:

  • 18 ёшга тўлмаганлар;
  • 60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлганлар;
  • транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
  • озиқ-овқат саноатида ишлайдиганлар;
  • аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишларда банд бўлганлар;
  • таълим муассасаларининг педагог ва бошқа ходимлари.

Аёллар йилда камида 1 марта акушер-гинеколог кўригидан ўтиши лозим.

Иш берувчи ҳар йилнинг 1 декабригача тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимлар рўйхатини аниқлайди ва тиббий муассасага тақдим этади.

Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

Тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида чиқимдор бўлсангиз, меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимлар рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Ишга қўйиш учун қаршилик кўрсатувчи тиббий монеликлар рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Меҳнат шароити ноқулай ва тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган ишлар рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat