Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Фуқаролар ишлаш учун хорижга кетиш ҳуқуқига эга.

Хорижга ишлаш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари ёки мустақил равишда кетиш мумкин.

Бунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари орқали ишлашга кетишда иш ва турар жой ушбу ташкилотлар томонидан топиб берилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали хорижга ишлашга кетиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Чет элга кетмоқчи бўлган шахслар шунингдек ходимлар ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Хорижлик иш берувчилар мазкур база орқали ўзини қизиқтирган ходим маълумотлари билан танишиши, уни ёллаши мумкин. Маълумотлар базасида рўйхатдан ўтиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Хорижга чиқишда чет элга чиқиш паспортини расмийлаштириш лозим. Чет элга чиқиш паспорти олиш тартиби билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Қуйидаги давлатлар билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган:

Арманистон; Белоруссия; Грузия; Қозоғистон; Қирғизистон; Тожикистон; Молдова; Россия; Украина.

Ушбу давлатларга чиқиш учун чет элга чиқиш паспортини расмийлаштириш шарт эмас.

Фуқарога қарзлар тўланмагани, алимент ёки бошқа сабаблар туфайли чет элга чиқишга тақиқ қўйилиши мумкин. Ўзбекистондан чиқишга тақиқ қўйилган фуқаро давлат чегарасидан чиқарилмайди. Тақиқ бор йўқлигини ушбу ҳавола орқали текшириш кўриш мумкин.

Хорижга кетаётган шахсларни касбга ўқитиш

Хорижга кетаётган шахслар ўз ҳоҳишига кўра Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг малака ошириш ва кўниктириш марказларида ўқиши мумкин. Мазкур марказларда ишлашга кетилаётган давлатда меҳнат қилиш тартиби, қонунчилиги, тили ўргатилади. Марказларда ўқиш шартнома асосида амалга оширилади. Марказлар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволаларга ўтинг:

Хорижга ишга кетаётган ёки хорижда ишлаётган шахслар ихтиёрий равишда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида (ҳудудий бошқармаларида) ёки унинг сайтида электрон рўйхатдан ўтиши мумкин.

Электрон рўйхатдан ўтиш учун Россияга ишлаш учун кетаётган шахсларга эслатма

Россия қонунчилигига асосан Россияда қонуний асосда ишламоқчи бўлган шахс рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича комплекс имтиҳондан ўтиши шарт.

Ушбу имтиҳонни Ўзбекистонда ҳам топширса бўлади. Имтиҳонлар

Имтиҳон топшириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ушбу муассасалар расмий веб-сайтида эълон берилади. Шунингдек, ушбу маълумотлар барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига осиб қўйилади. Имтиҳон натижасида олинган сертификат Россияда тан олинади. Имтиҳонларда қатнашиш пулли бўлиб, суммаси шартномага асосан белгиланади.

1. Миграция варақасини олиш 

Россияга бормоқчи бўлган фуқаролар мамлакат ҳудудига кириш масканларида (самолёт ва поездда) вақтинчалик бўлиш ҳуқуқини берувчи миграция варақасини олиб, уни тўлдиришлари шарт. Миграция варақалари чегара қўшинлари ходимлари (самолёт ва поездда хизмат кўрсатувчилар) томонидан бепул берилади, рус тилида тўлдирилади, агар рус тилини билмасангиз миграция варақасини (ҳужжатда кўрсатилганидек) лотин ёзувида тўлдириш мумкин. Миграция варақасини тўлдиришда келиш мақсадида иш учун деб ёзиш шарт. Агар ушбу гарафа нотўғри тўлдирилган бўлса ишлаш учун патент олиб бўлмайди.

2. Яшаш жойида қайддан ўтишнинг мажбурийлиги 

Россияда вақтинча яшовчи хорижий фуқаролар, вақтинча яшаш жойига етиб келганларидан сўнг 7 иш куни ичида, Россия Федерал миграция хизмати (ФМХ)нинг худудий идораларига вақтинча яшаш жойига келганликлари ҳақида хабар беришлари шарт.

3. Россияда ишлаш учун патент олиш

Россияда патент олмасдан қонуний равишда ишлаб бўлмайди. Патент олиш учун Россияга кириб келгандан бошлаб 30 кун ичида Ички ишлар вазирлигининг миграция бош бошқармасининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиш лозим.

Патентни расмийлаштириш воситачи фирмалар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда шуни ёдда тутиш керакки, патент воситачи фирмалар орқали расмийлаштирилганда ҳам патент Россияда ишламоқчи бўлган одамнинг шахсан ўзига топширилади. Агар воситачи фирма патентни ўзи топширса, билингки ушбу патент қалбаки. Патентнинг ҳақиқийлигини ушбу ҳавола орқали текшириб кўриш мумкин.

Россия ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан РФ қонунчилигида белгиланган жарима жазоси қўлланилади, баъзи ҳолларда Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳамда РФ ҳудудига 5 йил муддатгача кириши тақиқланиши мумкин.

Россияда меҳнат қилиш тартиби билан ушбу ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин (рус тилида)

4. Россияга кириш учун қўйилган тақиқни текшириш, олиб ташлаш 

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистон ҳимояси остида бўлади. Бирон бир муаммога дуч келганда Ўзбекистоннинг ўша мамлакатдаги элчихоналари, консуллик муассасаларига мурожаат қилиш мумкин.

Ушбу ҳавола орқали Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик муассасалари ҳақида маълумот олиш мумкин.

Chat