Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 185 марта ўқилди

Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси маркази болалардаги таянч-ҳаракат тизими касалликлари бўйича ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.

Марказ бемор болаларни йўлланма бўйича қабул қилади. Болаларни даволаш бепул амалга оширилади. Шифохонада Ўзбекистон Республикасининг бутун минтақасидан келганлар ётқизилади.

Стационарда даволаш учун 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Беморни стационарда бўлиши 35 кундан 60 кунгача бўлган муддатни ташкил қилади. Такроран шифохонага ётқизиш чақирув бўйича амалга оширилади. Мактабда таълим олаётган болалар таълим олишни шифохонада давом эттирадилар. Таълим умумтаълим ва ёрдамчи дастурлар бўйича рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

Шифохонага ётқизилган беморлар режали тартибда барча ҳужжатларни ўз яшаш жойлари бўйича тайёрлайдилар.

Шифохонага ётқизиш учун зарур ҳужжатлар:
  • Шифокор йўлланмаси (шифокор тел.рақамини кўрсатган ҳолда);
  • Касаллик тарихи ёки амбулатор картадан кўчирма;
  • Тери-таносил касалликлари йўқлиги тўғрисида маълумотнома;
  • Юқумли касалликлари йўқлиги ҳақида СЭСдан маълумотнома;
  • Ф-63 нусхаси;
  • Лефлер таёқчасида бурун ва халқумдан суртма;
  • Гепатит билан касалланган болаларга ҳисобдан чиқариш ҳақида маълумотнома ва АлТ, АсТ таҳлили;
  • Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва ногиронлик гувоҳномаси.

Марказ томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар:
  • ЛФК, массаж, ётқизиб даволаш;
  • умуртқа поғонасини торттириш;
  • медикаментоз терапия;
  • аппаратли физиотерапия;
  • артрооксигенотерапия;
  • ёзги пайтда гидротерапия;
  • лазерли акупунктур билан лазерли терапия;
  • иглорефлексотерапия, инъекцион фармакопунктура;
  • босқичли гипслаш, ортезирлаш;
  • таълим;
  • меҳнат терапияси.

Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар поселкаси, Бобур кўчаси, 4

Индекс:  1111218

Телефон:  +998 71 260-63-30

E-mail:  info@chrc.uz

Веб-сайт:  www.chrc.uz

Chat