Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 192 марта ўқилди

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти юқумли ва паразитар касалликлар бўйича ташхис қўйиш, даволаш ва профиклактика қилиш юзасидан тиббий ёрдам кўрсатади.

Институт ўлкадаги болалар ва TORCH инфекциялари, паразит касалликларини бошқарувчи холера, бруцеллеза, дизентерия кўринишидаги, алоҳида шигеллёз, сальмонеллезлар, қорин тифининг эпидемиология, этиология, патогенеза, клиника, диагностика, даъволаш ва профилактикаси хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланади.

Институтга беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан.

Институт катта ёшдаги ва болалардаги:
  • диарея;
  • бруцеллез;
  • вирусли гепатитлар;
  • гельминтоз;
  • қорин тифи и паратиф;
  • ботулизм;
  • малярия;
  • токсоплазмоз ва бошқа касалликлари бўйича ташхис қўйиш ва даволашни амалга оширади.

Манзил: Тошкент ш., Учтепа тумани, Заковат кўчаси, 2-уй

Телефон:  +998 (71) 243-36-05 / +998 (71) 243-36-04 / +998 (71) 243-58-53

Факс:  +998 (71) 275-66-92

E-mail: epidemiology.uzb@gmail.com

Веб-сайт:  www.infectology.uz

Chat