Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти травматология ва ортопедияга оид касалликларига ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.

Институтга беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:

  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан.

Институт томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар:

  • болалар, ўсмирлар ва катта ёшдагилар ортопедияси;
  • болалар, ўсмирлар ва катта ёшдагилар жароҳатларини, шу жумладан, спортдаги жароҳатларини даволаш;
  • компрессион-дистракцион остеосинтез;
  • рентген-лаборатория хизматлари;
  • физиотерапия.

Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Тараққиёт кўчаси, 78

Телефон:  +998 (71) 233-10-30 / +998 (71) 233-08-12

Факс:  +998 (71) 233-20-89

E-mail:  info.niito@minzdrav.uz

Веб-сайт:  www.med.uz/niito

Chat