Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Гематология ва қон қуйилиши илмий-тадқиқот институти қон тизими касалликлари бўйича ташхис қўйиш ва даволаш ҳамда аҳолини донорлар қони ва унинг таркиби билан таъминлайди.

Институтга беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:

  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан.

Тиббий хизматлар тарифлари ҳақидаги ахборотни қуйидаги ҳаволадан олиш мумкин:

http://www.gematologiya.uz/pages/ru/patient_price.html

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш ҳақидаги қўшимча ахборотни “Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш тартиби” бўлимидан олиш мумкин.

Институт томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар:

  • ўткир ва сурункали лейкоз, парапротеинемик гемобластозлар, анемиянинг кенг тарқалган шакллари (гемолитик, темир танқислиги ва ҳк.) билан касалланган беморларни даволаш;
  • қон тизимининг турли патологияси - лейкозлар, анемиялар, геморрагик диатезга учраган болаларни даволаш;
  • гемофилия, тромбоцитопатиянинг ирсий ва орттирилган шакллари билан касалланган беморларни даволаш;
  • қон тизими касалликларига учраган жарроҳлик йўли билан даволаш;
  • Биокимё ва биотехнологиялар лабораторияси, Гемостаз патологияси лабораторияси, Анемия муаммоларини ўрганиш лабораторияси, Клиник-ташхис лабораторияси, Экстракорпорал гемокоррекция лабораторияси хизматлари;
  • қон қўйиш станцияси хизматлари.

Манзил: Тошкент ш., Усмон Носир кўчаси, 138

Индекс:  100059

Телефон:  +998 (71) 278-19-77 / +998 (71) 278-79-35

E-mail:  info.niigem@minzdrav.uz

Веб-сайт:  www.gematologiya.uz

Chat