Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Саломатлик ва тиббий статистика институти ўз фаолиятини соғлиқни сақлашнинг профилактик йўналишини ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида амалга оширади.

Институт тизимига бутун республика бўйича филиаллар ва саломатлик марказлари киради.

Институт фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • соғлом турмуш тарзини, тўғри овқатланишни тарғиб қилиш;
  • юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни профилактика қилиш;
  • аҳолининг мақсадли гуруҳларини гигиеник тарбиялаш;
  • аҳолининг тиббий маданиятини ошириш;
  • соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;
  • социологик тадқиқотлар, мониторинг ўтказиш;
  • аҳоли соғлиғининг ҳолати ва тиббиёт муассасаларининг фаолияти ҳақида маълумотлар базасини яратиш;
  • тиббий-статистик ахборотни таҳлил қилиш;
  • бирламчи тиббий-санитария ёрдами, соғлом турмуш тарзини шакллантириш хизмати мутахассисларини, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни профилактика қилиш, соғлиқни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари бўйича валеологларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.

 

Манзил: Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Мирзо-Улуғбек хиёбони, 38-уй

Телефон:  +998 (71) 267-62-44 / +998 (71) 267-36-69

Факс:  +998 (71) 267-62-29, 267-62-31

E-mail:  info@zdorovye.uz

Веб-сайт:  www.sixat-salomatlik.uz

Chat