Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 154 марта ўқилди

Республика онкология илмий маркази онкологик касалликка учраган беморларга юқори даражада ихтисослаштирилган ташхис қўйиш, даволаш ва маслаҳат бериш бўйича ёрдам кўрсатади. Марказда хатарли ўсмаларни скрининг ва профилактика қилиш ҳам ўтказилади.

Республика онкология илмий маркази тизимига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги онкологик диспансерлар киради.

Республика онкология илмий марказида беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан.

Марказ томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар:
  • гастроэктомиянинг кенгайишидан сўнг ингичка ичакда бир дақиқали резервуарнинг ҳосил қилиниши;
  • аналь йўли саратонида тўғри ичакни операция қилишдан кейин неосфинктеранинг юзага келтирилиши;
  • онкологияда орган сақловчи операциянинг олиб борилишида гармон ва онкомаркерларнинг асосли тарзда илмий қўлланилиши;
  • кўкрак саратонида мастэктомиядан кейин пластик операциянинг олиб борилиши;
  • бўйрак саратонида органсақловчи операциянинг олиб борилиши;
  • қовуқ саратонида цистэктомия дан кейин сунъий қовуқни ташкиллаштириш бўйича операция олиб борилиши;
  • абдомин-цервикал экстирпациясидан кейин қизилўнгач саратонида эзофаго-еюно анастомозасининг янги усулларидан фойдаланиш;
  • видеоторакоскопик операциясининг ўтказилиши;
  • суяк-томирлари ўсмалари пайдо бўлганда янги турдаги эндопротезларнинг ташкил этилиши ва органсақловчи операциянинг олиб борилиши;
  • Ўзбекистонда ошқазон, қизилўнгач ва ўпка раклари бўйича чора- тадбирлар тизимини ўрганиш ва ишлаб чиқиш;
  • канцерогенез лабораторияси ва саратоннинг биринчи профилактикаси, саратонга қарши дори воситаларини ишлаб чиқиш лабораторияси, ўсма биологиясининг лабораторияси хизматлари.

Қўшимча маълумотни ҳавола орқали олиш мумкин: http://cancercenter.uz/ru

Манзил: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчаси, 383.

Индекс:  100179

Телефон: +998 (71) 246-05-13 / +998 (71) 246-29-78 / +998 (71) 227-13-27 / +998 (71) 246-25-20

Факс: +998 (71) 246-05-13

Chat