Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий маркази замонавий малакали ва ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади.

  • Марказ Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда минтақавий филиалларига эга (ҳаммаси бўлиб улар – 13 та). Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг 173 та аҳоли пунктларида туман тиббиёт бирлашмалари ҳузурида Марказнинг субфилиаллари - туман тиббиёт бирлашмалари (ТТБ) ҳузурида шошилинч тиббий ёрдам бўлинмалари ташкил этилган. Санаб ўтилган стационар бўлинмалардан ташқари тузилма таркибига тез тиббий ёрдамнинг 189 та станциялари ва 1985 та бригадалари билан “03” хизмати ҳамда санитария авиацияси хизмати киради.
  • Беморга шошилинч тиббий ёрдам бепул кўрсатилади ва йўлланма тақдим этиш ёки ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш талаб қилинмайди.
  • Марказга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда кечаю кундуз тиббий хизмат кўрсатилади.

Манзил: Тошкент ш., Фарҳод кўчаси, 2.

Телефон:  +998 (71) 150-46-00  / +998 (71) 150-46-01

Факс:  +998 (71) 150-46-05

Веб-сайт:  www.med.uz/emergency

Chat