Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ишдаги ютуқлар учун ходим рағбатлантирилиб борилади.

Ходимга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

  • ташаккурнома эълон қилиш (фахрий ёрлиқ);
  • пул мукофоти бериш;
  • қимматбаҳо совға билан тақдирлаш;
  • давлат мукофотларига тақдим этиш.

Жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, устав ва низомларда бошқа рағбатлантириш чоралари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.

Меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган қуйидаги тўловлар рағбатлантириш тури ҳисобланмайди:

  • иш ҳақи
  • мукофотлар;
  • қўшимча тўловлар;
  • устамалар.
Chat