Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Олий ўқув юрти ҳамда касб-ҳунар коллежи ва академик лицейда таълим олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш даврида қуйидаги тартибда таътиллар берилади:

1 ва 2-курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 20 календарь кун, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейда таълим олаётганларга ҳар йили камида 10 календарь кун, сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида 30 календарь кун;

3 ва ундан кейинги курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида 30 календарь кун, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейда таълим олаётганларга ҳар йили камида 20 календарь кун, сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида 40 календарь кун; битирув имтиҳонларини топшириш даврида камида 30 календарь кун;

диплом лойиҳасини (ишини) тайёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти талабаларига 4 ой, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейи талабаларига эса 2 ой муддат билан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар.

Chat