Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Стационарда тиббий ёрдам – бу кечаю кундуз кузатув остида бўлиш, даволаниш ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам.

Беморларни ихтисослаштирилмаган стационарда даволаш шифохоналар, республика кўп тармоқли клиникалар, тиббиёт йўналишидаги илмий текшириш институтлари ва олий таълим муассасалари клиникалари томонидан амалга оширилади.

Сизнинг туманингиз (шаҳарингиз)даги тиббий муассасалар ҳақидаги ахборотни маълумот берувчи рақам ёки вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларидан (рақамларни http://www.minzdrav.uz/uz/agencies/regions/subordinate/ ҳаволасидан олиш мумкин) ёхуд http://reg.ssv.uz/ ҳаволасидан олиш мумкин.

Chat