Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда 70 етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилади ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда нафақа тўланади. Аёлнинг хоҳишига кўра боласи 3 ёшга тўлгунга қадар ҳам иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилиши мумкин.

Болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки уйда ишлаш мумкин. Бунда нафақа бекор қилинмайди.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади ва меҳнат стажига қўшилади (кўпи билан уч йил).

Chat