Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Йўл, яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича), суткалик, вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатлардан ташқари ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги харажатлар ҳам қопланади:

виза олиш бўйича;

вақтинчалик прописка (рўйхат олинганлик) учун;

борган мамлакатида хорижий валютани сотиб олиш ёки сотиш чоғида йиғимлар (фоизлар, комиссиялар)ни тўлаш бўйича;

30 килограммгача бўлган юк олиб кетиш учун тўлов (ходим бораётган транспорт турида бепул юк олиб кетиш меъёридан ортиқчасига);

аэропорт, суғурта (фақат бораётган мамлакатига кириш учун мажбурий бўлган суғурта турлари), божхона ва воситачилик йиғимлари (кўргазмалар, тақдимотлар, конференциялар ва гастроллар ўтказилганда);

конференция, спорт мусобақалари қатнашчиларини рўйхатга олиш йиғимлари, спорт анжомларини ижарага олиш;

пуллик тўхташ жойлари хизматларини тўлаш, автобензин харид қилиш, юкни транспортда жўнатиш (фақат хизмат сафарига юборилган ҳайдовчилар учун) тўловлари бўйича;

МДҲ мамлакатларига борадиганлар 20 фоиз ва ундан ортиқ устамаси мавжуд шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича “VIP” заллари орқали хизмат кўрсатиш;

хизмат сафарига жўнатилган шахсларга фавқулодда, қолдириб бўлмайдиган ҳолатларда кўрсатилган тиббий хизматларни тўлаш бўйича;

ҳужжатлар билан асосланган хизмат сафари бекор қилиниши, йўл маршрути ёки хорижий давлатда бўлиш муддатлари ўзгариши сабабли йўл чипталарини қайтариб бериш, алмаштириш ёки улардан фойдаланмаслик билан боғлиқ жарималар ёки қўшимча харажатларни тўлаш бўйича.

Chat