Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ҳукумат номидан музокаралар олиб бориш, битимларни имзолаш мақсадида халқаро ташкилотларнинг мажлисларида, съездларида, ассамблеяларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетаётган Ҳукумат делегациялари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга ҳам маблағлар ажратилади.

Кўрсатилган харажатлар 1000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда кўзда тутилади ва Ҳукумат делегацияси аъзоларидан бирига ҳисобот топшириш шарти билан берилади.

Кўзда тутилмаган ва вакиллик харажатлари миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин.

Ташкилотлар вакиллик харажатларига бериладиган маблағларни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар. Хорижий валютада олинган вакиллик харажатлари суммаларини миллий валютага қайта ҳисоблаш маблағлар берилган кундаги Марказий банкнинг расмий курси бўйича амалга оширилади.

Chat