Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Вакиллик харажатларига вакилларнинг (қатнашчиларнинг) расмий қабули (нонушта, тушлик ёки шунга ўхшаш тадбирлар)ни ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, ташкилот штатида бўлмаган таржимон хизматига ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар киради.

Белгиланган тартибда расмийлаштирилган тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари бўлганда вакиллик харажатлари давр харажатларига киритилади, уларда расмий қабулни ўтказиш учун асос, санаси ва жойи, таклиф қилинган шахслар ва қатнашчилар сони, уларни транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, таржимон хизматига ҳақ тўлаш, вакиллик харажатларининг хорижий валютадаги суммаси кўрсатилган бўлиши лозим.

Chat