Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Транспорт харажатларини қоплаш учун маблағлар Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг хизмат сафарига юбориладиган ходимларига қуйидагича тўланади:

хизмат сафарига юбориладиган шахслар — ташкилот раҳбарларига:

ҳаво транспортида – 1-бизнес ёки иқтисодий класс тарифлари бўйича;

темир йўл ва сув транспортида – 1-класс тарифи бўйича;

хизмат сафарига юбориладиган шахслар — ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарларига, Бош консуллар – алоҳида хориждаги консуллик муассасаси раҳбарларига:

ҳаво транспортида – бизнес ёки иқтисодий класслар тарифи бўйича;

темир йўл ва сув транспортида – 1-класс тарифи бўйича;

бошқа барча хизмат сафарига юбориладиган шахсларга:

ҳаво транспортида – иқтисодий класс тарифи бўйича;

темир йўл транспортида – 2-класс тарифи бўйича;

сув транспортида  сайёҳлик класси тарифи бўйича.

Chat