Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар “Ходимларни турар жой ижараси бўйича харажатлари тўловининг энг юқори меъёри (суткада кўрсатилган суммагача)” графасида белгиланган энг юқори меъёрлар ва уларга ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшимча тўловлар билан, агарда улар раҳбар томонидан белгиланган бўлса, ушбу харажатлар кейинчалик тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши шарти билан белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида хорижий валютада тўланади.

Хизмат сафари харажатлари учун бўнак ҳисобланганида яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) қўшимча маблағлар ташкилот раҳбари қарори бўйича таклиф этувчи ташкилот, чет элдаги дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасалари томонидан тақдим этилган хизмат сафарига юборилган мамлакатдаги яшаш учун мақбул меҳмонхона нархлари бўйича маълумот ёхуд тасдиқланган меъёрлар доирасида меҳмонхоналар мавжуд эмаслигини тасдиқловчи маълумот асосида кўзда тутилади.

Овқатланиш ва бошқа шахсий хизматлар (мини-бар, кабель телевиденияси, кийимларни ювдириш ва дазмоллатиш ва бошқалар) учун харажатлар суммаси, шу жумладан яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) тўлов счётларига киритилган харажатлар хизмат сафарига юборилган шахс томонидан суткалик харажатлар ҳисобидан тўланади ва алоҳида қопланмайди.

Chat