Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Суткалик харажатлар хизмат сафаридаги ҳар бир кун, жумладан жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни учун, белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида хорижий валютада тўланади.

Жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш куни ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш куни хизмат сафарига юборилган шахснинг паспортида Ўзбекистон Республикаси чегара-назорат пунктлари қўйган белгиси бўйича аниқланади.

Ҳаво транспортида учиб кетилганда, агар хорижий давлатга етиб бориш санаси халқаро авиарейснинг Ўзбекистон Республикаси аэропортидан учиб кетган санасидан кейингисига тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан), жўнаб кетиш куни учун суткалик харажатлар берилмайди.

Ҳаво транспортида учиб келганда, агар Ўзбекистон Республикасига етиб келиш санаси халқаро авиарейснинг хорижий давлатининг аэропортидан учиб кетган санасидан кейингисига тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан) қайтиб келиш куни учун суткалик харажатлар берилмайди.

Chat