Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларни бажариш учун хизмат сафарига юборилган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларга икки ой мобайнида кундалик харажатлар тўланади. Икки ойдан ортиқ муддатда хизмат сафарида бўлган вақт учун кундалик харажатлар ўрнига иш ҳақи ёки лавозим маошига тариф ставкасининг 50% миқдорида устама белгиланади.

Қуйидаги ходимлар монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун хизмат сафарига юборилган ҳолларда уларга кундалик харажатлар ўрнига тариф ставкасининг ёки лавозим маошининг юқоридаги миқдорларида устамалар тўланмайди:

монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари амалга ошириладиган жойда ишга олинган;

амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган шартлар асосида бошқа жойга ўтказиш тартибида юборилган;

меҳнат таътилида бўлган вақтда, шунингдек сабабсиз ҳолда ишга чиқмаган кунларда;

улар томонидан монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари амалга ошириладиган жойдан ташқарида давлат ёки жамоат ишларини бажариш вақтида;

монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини назорат қилиш учун хизмат сафарига юборилган.

Норматив ҳужжатлар

Chat