Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хизмат сафари даврида хизмат сафарига юборилган ходим вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган ҳолларда, унинг умумий асосларда турар жой хонасининг ижараси бўйича харажатлари қопланади (хизмат сафарига юборилган ходим стационар даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно) ва унга соғлиғи ҳолатига кўра зиммасига юклатилган хизмат топшириғини бажариш имкониятига эга бўлмаган барча давр учун ёки ўзининг доимий яшаш жойига қайтгунича, лекин икки ойдан кўп бўлмаган муддатга кундалик харажатлар тўланади.

Хизмат сафарига юборилган ходимнинг вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиши, шунингдек соғлиғи ҳолати бўйича ўзининг доимий яшаш жойига қайтиш имкониятининг йўқлиги белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган давр учун хизмат сафарига юборилган ходимга умумий асосларда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади.

Норматив ҳужжатлар

Chat