Ҳуқуқий ахборот портали

Хизмат сафари жойидаги турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар хизмат сафарига юборилган ходимнинг келиш ва кетиш кунлари бўйича ҳақиқатдаги харажатлари (люкс-номерлардан ташқари), шунингдек тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда меҳмонхоналарда кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (жойларни бронлаш, дазмолдан фойдаланиш, сақлаш камерасидан, телевизор, музлатгич, идиш-товоқ, алоқа хизматидан фойдаланиш)га ҳақ тўлаш харажатлари қопланади.

Агар меҳмонхоналарнинг люкс-номерларида яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилса, турар жойни ижарага олиш бўйича ҳақ тўлаш ушбу номер қийматининг 70 фоизи миқдорида амалга оширилади. (156 100,00 сўм)

Турар жойни ижарага олганлик бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳар бир сутка учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида маблағ берилади. (4 460,00 сўм)

Норматив ҳужжатлар

Chat