Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари хизмат сафарига юборилган шахсга қуйидаги миқдорларда қопланади:

умумий фойдаланиладиган транспортни барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати;

транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;

йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда;

умумий фойдаланиладиган транспорт билан (таксидан ташқари) станциягача, соҳилгача (пристангача), аэропортгача етиб олиш харажатлари, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса. Истисно тариқасида (кечки поезд, умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда) ташкилот раҳбарига таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади.

Йўлда кўрпа-тўшак буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар тасдиқловчи ҳужжатларсиз қоплаб берилади.

Норматив ҳужжатлар

Chat