Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 108 марта ўқилди

Ходимларнинг хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади ва ҳар бир ҳолат учун йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда
40 кундан кўп бўлмаслиги керак.

Ушбу тартиб шунингдек ходимларни тафтиш ва текширишларни ўтказиш учун хизмат сафарига юборишга ҳам тааллуқлидир.

Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларни хизмат сафарлари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Хизмат сафари муддатини узайтиришга истисно тариқасида фақат хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан рухсат берилади.

Хизмат сафарига юборилган жойда ҳақиқатда ўтказилган вақт хизмат сафари жойига келган ва хизмат сафари жойидан кетган кунларни хизмат сафари гувоҳномасига белгилаб қўйиш орқали аниқланади.

Хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб транспорт воситасида 24 соат ичидаги вақт, 00 дан ва ундан кечроқ вақт – кейинги сутка ҳисобланади, келиш куни эса – транспорт воситасида доимий иш жойига келиш куни ҳисобланади.

Норматив ҳужжатлар

Chat