Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хизмат сафари 

Ходим хизмат топшириғини бажариш учун доимий иш жойи бўлмаган бошқа жойга маълум муддатга юборилиши (бориб келиш) мумкин (хизмат сафари).

Хизмат сафарига раҳбарнинг буйруғи асосида юборилади ҳамда хизмат сафари гувоҳномаси расмийлаштирилади.

Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди

Хусусиятига кўра доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган фаолият хизмат сафари ҳисобланмайди.

Хизмат сафари муддатлари 

Хизмат сафари муддати йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.

Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун хизмат сафари эса 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

  • икки ойдан ортиқ муддатда хизмат сафарида бўлган вақт учун кундалик харажатлар ўрнига иш ҳақи ёки лавозим маошига тариф ставкасининг 50% миқдорида устама белгиланади.
  • қуйидаги ходимларга кундалик харажатлар ўрнига тариф ставкасининг ёки лавозим маошининг юқоридаги миқдорларида устамалар тўланмайди:
  • монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари амалга ошириладиган жойда ишга олинган;
  • амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган шартлар асосида бошқа жойга ўтказиш тартибида юборилган;
  • меҳнат таътилида бўлган вақтда, шунингдек сабабсиз ҳолда ишга чиқмаган кунларда;
  • улар томонидан монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари амалга ошириладиган жойдан ташқарида давлат ёки жамоат ишларини бажариш вақтида;
  • монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини назорат қилиш учун хизмат сафарига юборилган.

Хизмат сафари муддатини ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан узайтириш мумкин.

Хизмат сафари харажатларини қоплаш 

Хизмат сафарининг қуйидаги харажатлари қопланади:

хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган барча йўл харажатлари (таксидан ташқари), шу жумладан:

  • транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
  • йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловлар (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда);
  • йўлда кўрпа-тўшак буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар (тасдиқловчи ҳужжатларсиз);
  • истисно тариқасида (кечки поезд, умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда) ташкилот раҳбарига таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади.

доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар

  • люкс-номерларда яшаганликни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса номер қийматининг 70 фоизи қопланади;
  • турар жойни ижарага олганлик бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса ҳар бир сутка учун {0,02*MPZP} сўм қопланади
  • тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда меҳмонхонада кўрсатилган қўшимча хизматлар (жойларни бронлаш, дазмолдан фойдаланиш, сақлаш камерасидан, телевизор, музлатгич, идиш-товоқ, алоқа хизматидан фойдаланиш)га ҳақ тўлаш харажатлари қопланади;

кундалик харажатлар {0,08*MPZP} сўмдан 223 000,00 сўмгача

ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

Норматив ҳужжатлар

Chat