Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 1096 марта ўқилди

Шифохоналар ва поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар рўйхати индивидуалдир.

Тиббий хизматларни олиш учун поликлиникага ёки қишлоқ врачлик пунктига мурожаат қилиш керак.

Ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар, кекса одамларга (беморга) хизматлар жойига бориб кўрсатилиши мумкин. Бунинг учун бемор клиникага қўнғироқ қилиши ва сўров қолдириши ёки бошқа йўл билан шифокорни чақириш зарурлиги тўғрисида поликлиникага хабар бериши керак.

Оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида қуйидаги хизматлардан фойдаланиш мумкин:
  • оилавий шифокор хизматлари;
  • ҳамшира хизматлари;
  • поликлиниканинг шифокорлари томонидан беморни кўрикдан ўтказиш ва даволаш;
  • никоҳга киришаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • вакцинация;
  • ташхис қўйиш (ЭКГ, УЗИ, рентген, артериал қон босимини ўлчаш, қон ва пешоб таҳлили);
  • кичик жарроҳлик аралашуви;
  • операциядан кейинги терапия;
  • туғишдан аввалги ва кейинги кузатув;
  • патронаж (ҳомиладор аёллар, янги туғилган болалар, кексаларга уйида  даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш;
  • физиотерапия;
  • оилани режалаштириш;
  • соғлом овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, эмизикли болани овқатлантириш, болалар ва кексаларни парвариш қилиш бўйича маслаҳат;
  • беморни стационарда даволаниш ёки бошқа тиббий муассасага юбориш;
  • беморни ихтисослаштирилган тиббий муассасага қадар транспортда кузатиб бориш (бириктирилган автотранспорт мавжуд бўлганда ва беморга тез ёрдам зарур бўлганда);
  • рецепт бериш;
  • меҳнатга лаёқатсизлик ҳақида варақа очиш ва соғлиғининг ҳолати тўғрисида маълумотномалар олиш ва бошқалар.

Тиббиёт муассасалари, уларнинг тибий хизматлари ва нархлари билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Шифокор қабулига ҳавола орқали ёзилиш мумкин.

Chat