Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида “Умумий амалиёт шифокорида даволаниш” тамойилига асосланган ҳамшира хизмати, лаборатория-техник имкониятдан келиб чиқадиган лаборатория хизматлари билан бирга барча кўламдаги тиббий хизматлардан фойдаланиш мумкин.

Тиббий хизматлардан фойдаланиш учун поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктига мурожаат қилиш зарур.

Ҳомиладор аёллар, янги туғилган болалар, кексаларга хизмат бемор (касал) турган жойга борган ҳолда кўрсатилиши мумкин. Бунинг учун бемор поликлиникага қўнғироқ қилиши ва мурожаат қолдириши ёки шифокорни келиши ҳақида бошқача усулда поликлиникага хабар бериши керак бўлади.

Chat