Ҳуқуқий ахборот портали

Шифокорлар. Оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида қабулни, қоида тариқасида, оилавий шифокор амалга оширади. У беморни тор доирадаги шифокорга (лор, окулист, стоматолог, кардиолог, жарроҳ, невропатолог, гастроэнтеролог, гинеколог, педиатр ва бошқа) юбориши мумкин. Шифокорлар жадвали билан http://reg.ssv.uz/ ҳаволаси орқали танишиш мумкин.

Ҳамширалар ва фельдшерлар. Ҳамширалар ва фельдшерлар шифокорга беморни даволаш бўйича ёрдам кўрсатадилар. Улар асосан беморнинг артериал қон босими, унинг бўйи ва вазнини ўлчайдилар, инъекция қиладилар, физиотерапияни ўтказадилар.

Лаборантлар. Лаборантлар шифокорларга лаборатория тадқиқоти ўтказилишида ёрдам берадилар.