Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ишга қабул қилишда дастлабки синов қўллашдан мақсад:

  • ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатини текшириш;
  • ходим ишни давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиш.

Дастлабки синов ҳақида меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши шарт. Бундай шартлашув бўлмаса, ходим синовсиз ишга қабул қилинган ҳисобланади.

Синов муддати 3 ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Ушбу муддат меҳнат стажига киритилади.

Синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари татбиқ этилади.

Тарафлар дастлабки синов муддати тугашидан 3 кун олдин ёзма огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.

Бу муддатда ходим аризасини қайтариб олишга ҳақли.

Иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлсагина бекор қилиши мумкин.

Агар синов муддати тугагунга қадар тарафлар меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаса, шартноманинг амал қилиши давом этади.

Дастлабки синов муддатига кирмайдиган даврлар 
  • вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври;
  • ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа давр.

Дастлабки синов қўлланилмайдиган ходимлар рўйхати
  • ҳомиладор аёллар;
  • 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
  • туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмасига эга шахслар;
  • таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар;
  • 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузиладиган шахслар.
 

Chat