Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Фуқарони ишга қабул қилиш унинг мутахассислиги, малакаси етарли бўлмаганда ва қонунда белгиланган бошқа асосларда рад этилиши мумкин.

Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш мумкин эмас. Қуйидагилар ғайриқонуний рад этиш деб ҳисобланади:

  • иш берувчи таклиф қилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
  • камситиш аломатлари бўлганда;
  • туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўлган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
  • қонунга мувофиқ аввал судланган шахсни ёки фуқарони яқин қариндоши судланганлиги сабабли ишга қабул қилмаслик.

Ишга қабул қилиш рад этилганда, иш берувчи унинг сабабини кўрсатган ҳолда 3 кун ичида ёзма жавоб бериши шарт.

Ишга қабул қилиш ғайриқонуний рад этилганда, меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat