Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Давлат қуйидаги шахсларни ишга жойлаштиришда қўшимча кафолатларни таъминлайди:

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларга, шу жумладан ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга;
  • касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчиларига;
  • Қуролли Кучлардан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга;
  • ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларга;
  • одам савдосидан жабрланганларга қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Қўшимча кафолатларни таъминлаш йўллари:

  • қўшимча иш жойлари яратиш;
  • ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлиги бўлганлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш;
  • махсус ўқув дастурларини ташкил этиш;
  • корхоналарга фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаш.

Ишга жойлаштиришда қўшимча кафолатлардан фойдаланиш учун туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказига (манзил ва телефонлари билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг) мурожаат этиш лозим.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базасига ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин.

Chat