Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ишсизлик нафақаси туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази томонидан:

  • ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган шахсга 26 календарь ҳафта давомида ойига аввалги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг 50% миқдорида (223 000,00 сўмдан кам бўлмаслиги ва ўртача иш ҳақидан кўп бўлмаслиги лозим);
  • бир йилдан ортиқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга 26 календарь ҳафта давомида ойига мутахассислиги бўлса 223 000,00 сўм, мутахассислиги бўлмаса 167 250,00 сўм;
  • илгари ишламаган шахсга 13 календарь ҳафта давомида ойига 167 250,00 сўм миқдорида тайинланади.

Ишсизлик нафақаси олувчиларнинг мажбуриятлари:

Ушбу талаб узрсиз сабабларга кўра бажарилмаганда, ишсизлик нафақасини тўлаш 3 ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин.

Ишсизлик нафақаси тўлашни тўхтатиб туриш ҳолатлари:
  • ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, — стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;
  • ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса, бундай муассасада бўлган даврида;
  • ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, бундай ишларда иштирок этган даврида.

Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш ҳолатлари:
  • ишсиз шахс ишга жойлашганда;
  • ишсиз шахс таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган тақдирда;
  • қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда;
  • ишсиз пенсия таъминоти ҳуқуқини олган тақдирда;
  • суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганида;
  • ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай вақтинча ишга жойлашган бўлса;
  • ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олаётган бўлса;
  • ишсиз шахс вафот этган тақдирда.

 

Chat