Ҳуқуқий ахборот портали

Тўлов картасини қайта чиқариш – банк ҳисобварағига боғланган пластик картани янгисига алмаштириш.

Қайта чиқаришда фақат тўлов карта ўзгаради. Қайта чиқарилаётган картадаги барча пул маблағлар автоматик равишда янги картага кўчирилади.

Картани қайта чиқариш мижоз томонидан ихтиёрий (карта йўқолган ёки шикастланган) ёки мажбурий равишда (амал қилиш муддати тугаганда) амалга оширилиши мумкин.

Картани қайта чиқариш учун банкнинг филиалига паспорт билан мурожаат қилишингиз керак ҳамда филиалда бериладиган намунавий шаклдаги аризани тўлдириш лозим.

Қайта расмийлаштириш учун картанинг турига ва тоифасига қараб банк томонидан комиссия тўлови ундирилади.


Тижорат банклари филиаллари рўйхати

Chat