Ҳуқуқий ахборот портали

Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш (қўнғироқ қилиш) тавсия этилади (банклар рўйхатини кўринг).

Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:

  • банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;
  • ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;
  • терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;
  • банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳоллар.

Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:

  • банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);
  • хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (UzcardPayMeClick ва б.) мобиль иловаси.

Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.

Тўлов картаси терговчининг, суриштирувчининг, суд ижрочиси ёки суднинг қарорига биноан блокланганда картани блокировка қилишнинг сабаблари (қарз мажбуриятларини бажариш ва бошқалар) бартараф этилгандан сўнг блокировкадан чиқарилади.


Тижорат банклари филиаллари рўйхати

Chat