Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ижро ҳужжатларининг алиментлар ундириш ҳақидаги талаблари дарҳол ижро этилади.

Бунда давлат ижрочиси томонидан қуйидаги мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилади:

  • ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш;
  • ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш;
  • ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига, шу жумладан қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича унга тегишли бўлган маблағларга қаратиш;
  • ундирувни қарздорга тегишли бўлган алоҳида мулкий ҳуқуқларга қаратиш;
  • ундирувни қарздорнинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ва бошқа турдаги даромадларига қаратиш;
  • ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздордан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;
  • ижро ҳужжатининг ижро этилишини таъминловчи қонунларга мувофиқ кўриладиган бошқа чоралар.

Мажбурий ижро бюроси ишлаш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Адвокатга мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat