Ҳуқуқий ахборот портали

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича алимент тўлаш усуллари ва тартиби шу келишув билан белгиланади.

Алиментлар:

  • алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушларда;
  • вақти-вақтида пул билан тўланадиган қатъий суммада;
  • бир йўла пул билан тўланадиган қатъий суммада;
  • мол-мулк билан ёки келишувда қайд этилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.

Алимент тўлаш ҳақидаги келишувда алимент тўлашнинг турли усулларини бирга қўшиб қўллаш назарда тутилиши мумкин.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича тўланадиган алимент миқдорини индексация қилиш шу келишувга мувофиқ амалга оширилади.

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан пул билан тўланадиган қатъий суммада ундирилаётган алиментларни индексация қилиш алиментлар ушлаб қолинаётган жойда энг кам ойлик иш ҳақига мутаносиб равишда амалга оширилади.

Индексация қилиш мақсадида алиментнинг миқдори суд энг кам ойлик иш ҳақининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.