Ҳуқуқий ахборот портали

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби кўрсатилиб, алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида нотариал тартибда тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тарафларнинг ўзаро розилиги билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволида жиддий ўзгаришлар юз берганда ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида улар ўзаро келиша олмаганда, манфаатдор тараф келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Судга бериладиган даъво аризаси намуналари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Адвокатга мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариал идоралар реестри