Ҳуқуқий ахборот портали

Боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олишга ҳақли. Болани зудлик билан олиб қўйиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг далолатномаси асосида амалга оширилади.

Бола олинганда васийлик ва ҳомийлик органи тезда прокурорга хабар бериши, болани вақтинча муайян ерга жойлаштириши ва ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво билан мурожаат этиши шарт.

Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари давлат ижрочиси томонидан ижро қилинади.

Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Судга бериладиган даъво аризаси намуналари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Адвокатга мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.