Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Мажбурий меҳнат - ходимга бирор жазо қўллаш билан таҳдид қилиб, уни бошқа иш бажаришга мажбурлашдир.

Ходимни мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун иш берувчи 223 000,00 сўмдан 669 000,00 сўмгача миқдорда жаримага тортилади.

Мажбурий меҳнатга жалб этилсангиз, меҳнатни ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Мажбурий меҳнат ҳисобланмайдиган ишлар рўйхати

Қуйидаги ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди:
ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар (масалан, МЖТК 346-моддасига кўра маъмурий қамоққа олинган шахслар жисмоний ишларда фойдаланилади).

Chat