Ҳуқуқий ахборот портали

Болаларни оилага тарбияга беришда васийлик ва ҳомийлик органлари уларга бир йўла кийим-бош ва пойабзал беради, болани оилага тарбияга олган шахсга эса, оилага тарбияга олинган боланинг таъминоти учун ҳар ойда нафақа тўлаб туради.

Оилага тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.

Тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун 820 000 сўм миқдорида ҳар ойлик нафақа халқ таълими бошқармалари орқали ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўланади.