Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Болаларни тарбияга олган шахслар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда, тарбиясидаги болаларга зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек уларни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, васийлик ва ҳомийлик органи болаларни тарбияга олган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатишга ҳақли.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан васийликка олинганнинг зарарига ғаразли мақсадларни кўзлаб васийликдан ёки ҳомийликдан фойдаланиш ёки уни назоратсиз ва зарур моддий ёрдамсиз қолдириш базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан (446 000,00 сўм) беш бараваригача (1 115 000,00 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Chat