Ҳуқуқий ахборот портали

Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан:

  • васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимлар тузишга;
  • мол-мулкни тақсимлашга;
  • васийликдаги шахснинг мол-мулкини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга гаровга ёки ижарага беришга;
  • васийликдаги шахснинг турар жойини айирбошлашга;
  • васийликдаги шахс номидан мерос ва (ёки) ҳадя олишдан воз кечишга ҳақли.

Агар васийнинг ёки ҳомийнинг ҳаракатлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга қарашли мол-мулкнинг қиймати пасайишига олиб келиши мумкин бўлса, барча ҳолларда, хусусан:

  • васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг манфаатларини кўзлаб берилган даъводан воз кечилганда;
  • суд муҳокамасида васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан келишув битимини тузишда;
  • васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс даъвогар бўлган ижро ишини юритиш бўйича қарздор билан келишув битимини тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати талаб этилади.

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ишончнома берилган тақдирда ҳам васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб этилади.

Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Прокуратура органларига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Адвокатга мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat