Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигидаги муайян ишни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилиши мумкин.

Деҳқон хўжалигининг аъзолари деҳқон хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда бадаллар тўланган тақдирда давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб бораётган деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат фаолияти ҳисобини хўжалик бошлиғи юритади.

Деҳқон хўжалигида ишланган вақт меҳнат стажига қўшилади. Бунинг учун меҳнат дафтарчаси давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида расмийлаштирилган бўлиши керак.

Жумладан, қорамол боқишни ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни ва уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотишни амалга оширувчи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасига бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда суғурта бадаллари тўланган бўлса, қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлинган даврлар пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади. Бу эса фуқаро пенсия ёшига етганда унга пенсия белгиланишига имкон беради.

Шунингдек, камида 4 сотих майдондаги томорқа ерда банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд камида 50 бош уй паррандаси боқиш билан шуғулланувчи жисмоний шахс Пенсия жамғармасига бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида суғурта бадаллари тўланган бўлса, суғурта бадаллари тўланган йиллар меҳнат стажига киритилади.

Норматив ҳужжатлар

  • Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисида Низом
Chat