Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Фарзандликка олиш агар фарзандликка олувчилар:

  • ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки уларни лозим даражада бажармаётган бўлсалар;
  • ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилаётган бўлсалар;
  • фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлсалар;
  • муттасил ичкиликбозликка ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлсалар бекор қилиниши лозим.

Фарзандликка олинувчининг хулқ-атвори фарзандликка олувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказаётган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солаётган бўлса, фарзандликка олинувчи вояга етганидан кейин фарзандликка олиш бекор қилинишига йўл қўйилади.

Фарзандликка олинганнинг ота-онаси, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар, шунингдек 16 ёшга тўлган фарзандликка олинган бола фарзандликка олишни суд тартибида бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.

Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади.

Судга мурожаат қилиш тартиби ҳақида танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Судга бериладиган даъво аризаси намуналари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Адвокатга мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat