Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади.

Фарзандликка олишга оид маълумотларни фарзандликка олувчиларнинг розилигисиз, агар улар вафот этган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органининг розилигисиз бериш тақиқланади.

Фарзандликка олиш сирини ошкор қилган шахслар Жиноят кодексига асосан жавобгарликка тортиладилар.

Фарзандликка бола олувчиларнинг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига қарши, етим ёки ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олишнинг қонун билан қўриқланадиган сирини ошкор қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) касб фаолияти ёки хизмат мавқеига кўра фарзандликка олишни сир сақлаши шарт бўлган шахс томонидан содир этилган бўлса;

б) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган бўлса;

в) оғир оқибатларга сабаб бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Прокуратура органларига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Адвокатга мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat