Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Васийлик ва ҳомийлик органлари ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди, бундай болаларни ҳисобга олади ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир ҳолатга қараб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлайди, шунингдек бундан буён уларга таъминот бериш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш шарт-шароитларини назорат қилиб боради.

Муассасаларнинг (мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари ва бошқа фуқаролар болалар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлигидан хабардор бўлгач, етти кунлик муддат ичида бу ҳақда болалар ҳақиқатда турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига хабар беришлари шарт.

Васийлик ва ҳомийлик органи бундай маълумотларни олган кундан эътиборан уч кун ичида боланинг турмуш шароитини текшириб чиқиши ва бунда боланинг ота-она ёки қариндошлари қарамоғидан маҳрум бўлганлиги аниқланса, уни жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунига қадар боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар:

  • оила (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган оила)га берилиши;
  • оилага бериш имконияти бўлмаганда эса етим болалар ёхуд ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассасаларга («Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйлари ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун бошқа тарбия муассасалари) берилиши лозим.
Chat