Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қуйидаги ҳолларда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади:

  • ота-она вафот этганда;
  • ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;
  • ота-она муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
  • ота-она касал бўлганда;
  • ота-она узоқ муддат бўлмаганда;
  • ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда (ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда);
  • ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда.
Chat