Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Никоҳ ФҲДЁ органида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар ва улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.

Эр ва хотин оилада тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва улар тенг мажбуриятларга эгадирлар.

Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади.

Эр ва хотиндан бирининг ўз фамилиясини ўзгартириши бошқасининг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди.

Болалар тарбияси ва оилавий турмушнинг бошқа масалаларини эр ва хотин биргаликда ҳал қиладилар.

Эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва яшаш жойини танлашда эркиндир.

Никоҳ тузиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat