Ҳуқуқий ахборот портали

Ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки бўлиши мумкин ва бирга яшаб турганда улар бир-бирларининг розилиги билан бундай мулкка эгалик қилишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.

Ота-она ва 14 ёшга тўлган вояга етмаган болалар ўртасида умумий мулк ҳуқуқи вужудга келиши мумкин.

Ота-она ва вояга етмаган болалар умумий мол-мулкни вужудга келтириш тўғрисида келишув тузишлари мумкин.

Ота-она ва вояга етмаган болаларнинг умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.